«Сўғдиёна» — «Насаф» ўйинида оммавий муштлашув юз берди (Видео)

2932

Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Насаф» ўйини сўнгида оммавий келишмовчилик юз берди.

Жиззахда ўтган учрашувнинг 90-дақиқасида майдон марказида «Насаф» ҳимоячиси Умар Эшмуродов «Сўғдиёна» ҳужумчиси Баҳодир Насимовни боши билан зарба бериб, йиқитди. Айнан ушбу нарса ўйин якунлангач, оммавий тартибсизликка сабаб бўлди. Эшмуродов, шунингдек, Жиззах клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев билан тортишувга борган. Шундан сўнг маҳаллий мухлислар стадион туннелига кираётган Эшмуродовга қарата турли буюмларни улоқтирди. Тартибни сақлаш ходимлари ушбу ҳолатда орани очиқ қилишга ҳаракат қилди. Видеодан кўринишича, келишмовчилик стадион туннелида ҳам давом этган.

Учрашув 1:0 ҳисобида «Насаф»нинг ғалабаси билан якунланди. Қаршиликларга ғалаба келтирган ягона голга Шоҳмалик Комилов муаллифлик қилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here