Қаршидаги тунги клубда 29 ёшли эркак пичоқланди

3374

2021 йил 23 август куни кеч соат 20:30 ларда Қарши шаҳридаги «Rubai lounge bar» тунги клубида 1992 йилда туғилган эркак пичоқланди. Бу ҳақда «Nasafnews»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Р. ўртоғи билан Қарши шаҳридаги «Rubai lounge bar» тунги клубига овқатланиш учун борган.
У клубдаги бошқа бир мижозга “нима сабабдан менга ёмон қараяпсан” деб, уни клуб ҳожатхонасига олиб кириб, қўллари билан кўкрак соҳасидан муштлаб урган.

Клуб ишчиси А.К. келгусида жанжал келиб чиқишини олдини олиш мақсадида уни тинчлантиришга ҳаракат қилган вақтида Ш.Р. қўли билан А.К.ни итариб юборган.
А.К. клуб бари устида турган ошхона пичоғи билан Ш.Р.ни ҳаёти учун хавфли бўлган чап томон кўкрак қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.

Ш.Р. олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокурори томонидан А.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

1 izoh

  1. A.K bu xodisa tufayli ulgan bola uldi endi uldirgan bola bilmagan bunne bulishini yosh bola ekan yengil chora kurishizni suraymiz prezdentimizga murojat qilmoqciman yengil chora kurilar yosh kelajagi bor bola A.K

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here