Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда матбуот котиблари болалар омбудсманидан норози

Қашқадарёда матбуот котиблари болалар омбудсманидан норози

18 апр 2024
2 990
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларида вояга етмаган қизни никоҳ маросими ўтказилаётгани ҳақида видео хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ҳокимлиги муносабат билдириб, вояга етган фуқаронинг унаштирув маросими ўтказилгани, тармоқ фойдаланувчилари буни нотўғри талқин қилганини билдирган.

Шундан сўнг Болалар омбудсмани Telegram-каналида ҳолат Ички ишлар органлари билан биргаликда ўрганилди, деб расмий изоҳ берган.

Расмий муносабатидан сўнг, Кўкдала тумани ҳокимининг матбуот котиби О.Артиков Telegram-каналида Болалар омбудсмани бировнинг таҳоратига намоз ўқишни бас қилинглар, деб норозилигини билдирди.

"Кўкдалада икки марта шундай ҳолат аниқланди. Лекин икки марта ҳам келгани йўқ. Ички ишлар ёки бошқа жойдан маълумот олиб чиқаряпти. Келиб жойида ўргансин. Қаердан билади, балки мен ёлғон маълумот бергандирман? Билмайдику? Маҳаллада юрсин, излансин", - дейди "Nasafnews'' билан суҳбатда.

Шунингдек, бундан бир неча ой илгари Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Ж. Рустамов Болалар омбудсмани ёлғон маълумот тарқатганини маълум қилган.

"Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мактаб ўқувчилари  билан боғлиқ жараён юзасидан Болалар омбудсмани 2023-йилда содир бўлган ҳолатни 2024-йил(яъни жорий йил) да содир этилган деб расмий муносабат берган.

Мен, бошқарма Ахборот хизмати раҳбари сифатида Болалар омбудсмани матбуот котиби билан боғланиб ҳолатни тушунтиришга уриндим. Сабаби,  кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари ўртасида гўёки Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ёлғон расмий муносабат бергандек изоҳ талаб қилди. Бу эса ўз навбатида ОАВ вакилларини таълим ташкилотига бўлган эътиборини камайтиради", - дейди Ж. Рустамов.

Болалар омбудсмани Telegram-каналидаги маълумотларга кўра, Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова 22-23 декабрь кунларида Косон, Касби ва Кўкдала туманида бўлган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: