Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Чуст туманида вояга етмаган болалар захарланиши юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди
Чуст туманида вояга етмаган болалар захарланиши юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди
22 сен 2023
740
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида боғча болалари заҳарлангани ва туман тиббиёт бирлашмасига юзга яқин бола олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Чуст туманидаги боғчанинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. Дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик жами 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот бериб, терговга қадар текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.
"Чуст туманида вояга етмаган болалар захарланиши юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг захарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.