Қамашида депутат вояга етмаган болани калтаклагани айтилмоқда
Қамаши туманида вояга етмаган бола калтакланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03:00 ларда Қамаши тумани "Қамай" маҳалласида яшовчи Н.П. вояга етмаган фуқаро Қ.Э.ни уриб тан жароҳати етказган. Ҳозирда Қамаши туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Айрим манбаларда бола 11-синфда таҳсил олиши, уни депутат калтаклагани ҳам хабар қилинган.
Ўхшаш янгиликлар:
Косонда 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сохта пулларни манзил калониясидаги маҳкум вояга етмаган фарзанди орқали етказиб берган.
Авариялар ҳафталиги. Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
2 та "Дамас" ва 1 та "Спарк" иштирокида юз берган ЙТҲ аянчли якун топди.