Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Амир Темур – Иккинчи Ренессанс ҳомийсидир", - Муротжон Азимов

"Амир Темур – Иккинчи Ренессанс ҳомийсидир", - Муротжон Азимов

09 апр 2024
790
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

9 апрель – Aмир Темур таваллуд топган кун. Шу муносабат билан соҳибқирон Aмир Темур таваллудининг 688 йиллиги Қашқадарёда ҳам кенг нишонланмоқда.

Шаҳрисабз шаҳри марказидаги Aмир Темур хиёбонида вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, олим ва тадқиқотчилар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида Амир Темур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, буюк саркарда ва давлат арбоби, Темурийлар давлатининг асосчиси, Ўзбекистан давлатчилик тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган, илм-маърифат ҳомийсининг ҳаёт йўли барчамизга ибрат эканлигини таъкидлади.

"Амир Темур – Иккинчи Ренессанс ҳомийсидир. Бугун биз Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда буюк аждодимиз қолдирган меросга қайта ва қайта мурожаат этмоқдамиз. Тарих сабоғи ва маънавий тамойиллар –  буюк давлат ва адолатли жамият қуриш сари олиб бориши шубҳасиз. Соҳибқирон Амир Темур халққа хизмат қилишни энг олий саодат деб билди ва “Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Адолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин”, - дейди Муротжон Азимов.

Шунингдек, Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, улуғ саркардага ўзларининг чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этдилар.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: