Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими вафот этди
Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими Темир Хидиров 77 ёшда вафот этди.Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
1945-йил Қарши туманида туғилган Темур Хидиров мустақил Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги илк вилоят ҳокими ҳисобланади. У 1992-1995 йиллар вилоят ҳокими сифатида воҳани ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.
Қашқадарё вилоятнинг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, туман, шаҳар ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими лавозимига расман тасдиқланди
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади
"Nasafnews" сайти бош муҳаррири вилоят ҳокими фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди.
Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Тошкентда сувоқчилик қилди
Зойир Мирзаев кўп амалдорларни доғда қолдиради.