Қашқадарёда яна туман ҳокими қамоққа олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди
Ижтимоий тармоқларда Косон тумани ҳокими қамалгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
"Оммага ахборот етказаётган шахс ўз ахбороти тўғри экани учун ҳам масъуллигини унутмаслиги лозим. Косон тумани ҳокими даволаниш учун таътилга чиққани ва айни пайтда туман ҳокими биринчи ўринбосари туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб тургани ҳақида хабар бергандик. Аммо бу ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қиламиз.
Тез орада туман ҳокими соғлигини тиклаб, яна ўз лавозимига қайтади. Тасдиқланмаган, ваҳима ва шов-шув учун тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонманг", — дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафаева қамоққа олингани ҳақида ҳам тармоқларда ёлғон хабарлар пайдо бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари бошлиқлари қамоққа олинди
Мақсуда Мустафаева қамалгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди
"Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура
Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилган.
Бошлиққа ёлчимаган бошқармага яна бир вазифа бажарувчи бошлиқ келиши мумкин
Аммо бу раҳбарлар тезда ишдан олинмоқда.
Косон тумани ҳокими ўринбосари мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди
Бошқарма бошлиғи ҳам Косон тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.