"Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура
Қашқадарё вилоят прокуратураси хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилган.
Маълум бўлишича, вилоят прокуратураси томонидан ер талон-торожликлари ҳолатлари бўйича хизмат сохтакорлигига йўл қўйган кадастр, қурилиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги собиқ юристлари - жами 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 205, 206, 209, 229-4-моддалари билан айбланиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.
"Шунга кўра, аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирамиз", — дейилади хабарда.
Мавзуга оид: Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди
Қарши шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мансабдорларга нисбатан жиноят иши кўзғатилиб, иш судга ўтказилган.
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қаршида суғурта полислари тўловлари билан боғлиқ талон-торожлик аниқланди
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Миришкор ҳокими 50 минг доллар пора олган ўринбосарининг коррупцион ҳаракатларидан нега хабари бўлмагани ҳақида гапирди
Шерали Санаев иштирокида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.
"Ўринбосарлар масъулиятсизми?" Ғузор ҳокими масъулиятсизлик қилган яна бир ўринбосарига ҳайфсан эълон қилди
Бу ҳақда туман ҳокимининг "Интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида"ги қарори қабул қилинган.