Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 18 887 нафар ўқитувчи аттестациядан ўтади

Қашқадарёда 18 887 нафар ўқитувчи аттестациядан ўтади

08 апр 2024
1 400
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун "Малака тоифа синовлари учун яратилган шароит ва имкониятлар" мавзусига бағишланган матбуот анжумани журналистлар уйида ўтказилди. 

Анжуманда Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари М.Панжиев, бошқарма бўлим бошлиғи З.Қамбаров, Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Б. Мўминов ва соҳавий масъул ходимлар журналист, блогерларга мавзу юзасидан ахборот берди. 

Маълумотларга кўра, вилоятдаги мактабчага ва мактаб таълими тизимида 70 минг нафарга яқин педагог ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Шундан жорий йил ўтказиладаган малака тоифа синовларига 18 887 нафар ходимлар иштирок этиши кутилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: