Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан илк бор ОАВ учун пресс-тур ташкил этилди

Қашқадарёда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан илк бор ОАВ учун пресс-тур ташкил этилди

08 сен 2023
1 180
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳрида "Янги ўқув йилига тайёргарлик ва сифатли таълим кафолатлари" мавзусида Қарши шаҳар ММТБнинг пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Унда республика ва ҳудудий ОАВ вакиллари, журналист, блогерлар иштирок этди. Пресс-тур иштирокчилари Қарши шаҳридаги 45-ДМТТ бўлишди. ДМТТда болажонлар учун яратилган имкониятлар, тўгарак ва овқатланиш шароитлари билан танишди.
Қолаверса, 10-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ислоҳотлар самараси яъни ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, касб ўрганиш, хорижий тил ўрганиш ва қўшимча тўгаракларга жалб этилиши каби жараёнлар билан танишилди.
Маълум қилишларича, Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи У Ориповни ташаббуси билан энди ҳудудларда ОАВ билан эркин мулоқотни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида ҳар бир туман(шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини  матбуот анжумани ва пресс-турлар ташкил этилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: