Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Турон" мактаб театри Республика танловини вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

"Турон" мактаб театри Республика танловини вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

25 апр 2024
1 110
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Аввал хабар берилганидек,  бошқа ҳудудлар сингари Қашқадарё вилоятида ҳам танловни вилоят босқичи ўз якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-февралдаги ПҚ-112-сон қарори тегишли бандлари ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 26-февралдаги 04-29-77 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 26-февралдаги 02-11-18-594 сонли ҳамкорликдаги қўшма хати ижросини таъминлаш, ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Турон” мактаб театри республика танлови ташкил этилган эди.


Жорий йилнинг 1-6 апрель кунлари танловни туман (шаҳар) босқичи ўтказилди. Туманлар кесимида 1229 та мактабдан 1307 та онлайн аризалар қабул қилинди. Туман,шаҳар босқичларида 1307 та жамоа таркибида  жами 6832 нафар ўқувчи қамраб олинди.

Ушбу танловнинг вилоят босқичи 2024-йил 24-апрель куни вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 жамоа таркибида 128 нафар ўқувчилар иштирок этди.


Танловни вилоят босқичида:
1-ўринни Қарши шаҳри 15-мактабининг “Маърифат юлдузлари” театр жамоаси;
2-ўринни Шаҳрисабз шаҳри 18-мактабининг “Кайфият” театр жамоаси;
3-ўринни Китоб тумани 4-мактабининг “Ибрат” театр жамоаси қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида танловнинг республика босқичи ўтказилади ҳамда республика босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа эса хорижий мамлакатга таълим саёҳатини қўлга киритади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: