Шаҳрисабзда қудуққа сигир тушиб кетди

618

Жорий йил 22 июль куни соат 11:50 ларда Шаҳрисабз шаҳар ФВБга шаҳарнинг А.Қодирий кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро мурожаат билан чиққан.

У ҳовлисидаги чуқурлиги 5 метр бўлган қудуққа сигири тушиб кетгани тўғрисида хабар берган ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраган.

Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизматининг ёзишича, мазкур мурожаат юзасидан бўлимнинг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари юқоридаги манзилга етиб бориб, қудуқдаги сигирни олиб чиқишган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here