Қашқадарёда амалдорлар дам олиш кунисиз ишламоқда

1438

Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармонига биноан, бугун – 21 июль, чоршанба куни Ўзбекистондаги барча ходимлар учун дам олиш куни. Аммо Президентнинг бу фармони қашқадарёлик амалдорлар учун эмас. Улар эрта тонгдан одамларни йиғиб, йиғилиш ўтказиши керак.

Таъбир жоиз бўлса, вилоятдаги амалдорлар дам олиш кунисиз, соатлаб, тунлаб ишламоқда.

  1. Жумладан, бугун эрта тонгдан вилоят раҳбари Шаҳрисабзга йўл олди. Ҳоким Шаҳрисабзга жорий йил Давлат дастурига киритилган лойиҳалар бажарилишини кўздан кечириш учун ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда борган.
  2. Вилоят раҳбарининг биринчи ўринбосари, якшанба куни йиғилиш ўтказиш билан танилган Нодир Эркаев эса бугун айрим туманларга қадам ранжида қилиб, тадбиркорлар муаммосини тинглаган. Уларга ёрдам бераман деб айтган.
  3. Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ҳам бугун муҳим ишларни бажарган. У «Татар» маҳалласида «Обод маҳалла» дастури бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларини бир жойга йиққан. Уларни қаттиқ огоҳлантирган ҳам.
  4. Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев еса бугун «ZOOM»да «СЭС» ходимларини йиғишни афзал билган. Айтганча, бу ўринбосар  3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлаши керак эди. Вилоят ҳокими унинг фаолиятидан қониқмаганди.

Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда амалдорлар дам олиш кунисиз ишламоқда.
Уларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиш керакмикан? Нима дейсиз?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here