Шаҳрисабз тумани ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

1151

Жўраев Жасур Бахрамович Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълумот берди.

Жасур Жўраев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Шаҳрисабз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Маълум бўлишича, аввал бу лавозимида А.Аннаев ишлаган. У лавозимдан кетгандан кейин эса Илёс Каттаев вазифани вақтинчалик бажариб турган.

Мавзуга доир: Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида энг ёш ўринбосар иш бошлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here