Қашқадарё ҳокими айрим ташкилот раҳбарларини ишдан олиб ташлади

4259

Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида ўтказилган огоҳлантирув йиғилиши танқидий руҳда ўтди.

Вилоят ҳокими фақат қоғозда мурожаати «ҳал этилган» фуқароларга масъуллар олдида телефон орқали боғланди. Мурожаатчи иши ҳал этилганидан хабари йўқ. Сабаби фуқаролар билан учрашмасдан, муаммо ечилмасдан мурожаатлар қоғозда ёпиб юборилган.

Йиғилиш давомида мурожаатларга панжа ортидан қараётган баъзи раҳбарлар вазифасидан озод этилди, айримларига «ҳайфсан» эълон қилинди:

Яккабоғ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Олтиев Бобомурод вазифасидан озод этилди. (бир фуқаронинг мурожаатини 171 кун муддат ичида ҳам кўриб чиқмаганлиги учун)

  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими бошлиғи Зиёев Жамшид вазифасидан озод этилди. (такрорий мурожаатларга ҳам жавоб бермагани, оғир шароитли оилаларга нафақалар аяратмагани учун)
  • Косон тумани Электр тармоқлари корхонаси директори Мирзаев Асрор вазифасидан озод этилди. (такрорий мурожаатларга ҳам жавоб бермагани учун)
  • «Агробанк»нинг Чироқчи тумани филиали бошқарувчиси Умурзоқов Ойбек вазифасидан озод этилди. (фуқароларнинг кредит сўраб қилган мурожаатларига эътибор қаратмагани учун)
  • «Агробанк»нинг Қамаши тумани филиали бошқарувчиси Нормуродов Баҳром вазифасидан озод этилди. (фуқароларнинг кредит сўраб қилган мурожаатларига эътибор қаратмагани учун)
  • Ғузор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклалиш маркази директори ўринбосари Тошпўлатова Мавжудага 3 ойлик иш ҳақи миқдорида жарима. Агар, фуқаронинг мурожаатига 10 иш кунида ижобий ҳал этилмаса, вазифасидан озод этиш.
  • Вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Қурбонов Бекзод ва Ғузор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклалиш маркази директори Тошпўлатов Шербекларга «ҳайфсан». (Шўртан МЧЖда ишлаб иш ҳақларини ололмаётган фуқароларни мурожаатини «унутиб» қолдиргани учун)
  • Қамаши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғофуров Рустамга «ҳайфсан». (Туманда фуқаролар томонидан тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш масаласида қилинаётган мурожаатлар ижросини назоратга олмаганлиги учун).

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here