Китобда «Нексия 3» катта тезликда келиб бобо ва набирани уриб кетди. Улар вафот этди

912

Қашқадарё вилояти Китоб туманида «Нексия 3» машинаси велосипедни уриб юбориши натижасида набира ва унинг бобоси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йил 23 июнь куни соат тахминан 17:30 лар чамаси Китоб туманидан ўтувчи 4К271 автомобил йўлининг 9 километрида «Нексия 3» автомобили ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориб, ЙТҲ содир этади. Натижада ушбу велосипедни бошқариб келаётган киши ва унинг вояга етмаган набираси оғир тан жароҳати олиб вафот этади.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, 50-60 метр масофада велосипедни кўрган, аммо орадаги масофа яқин қолганида велосипед унинг қаршисига чиққан.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here