«Тошкент-Қарши» йўналишида ҳаракатланаётган поезд Қамаши ва Шаҳрисабзга ҳам боради

452

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 22 июндан бошлаб, ҳозирги кунгача «Тошкент-Қарши» йўналишида ҳаракатланиб келаётган 4/3-сонли «Насаф» тезюрар электропоезди «Шаҳрисабз» темир йўл вокзалигача қатновини амалга оширишни бошлайди.

Бу сайёҳларга Қамаши туманидаги «Лангар-Ота» зиёратгоҳига бориш учун ҳам қулайлик яратади. Чунки ушбу поезд Қамаши станциясида ҳам тўхтаб ўтади.

Шу сабабли 6318-сонли «Қарши-Шаҳрисабз» шаҳарлараро электропоездининг ҳаракат жадвалига ҳам бироз ўзгартириш киритилади. Унга кўра ушбу поезд бугундан Қарши темир йўл вокзалидан соат 17:29 да қатновини амалга оширади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here