Косон тумани прокурорининг ўринбосари вафот этди

2656

Косон тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган адлия маслаҳатчиси Шералиев Баҳодир Ҳайдарович 41 ёшида вафот этди.

Косон тумани прокуратураси хабарига кўра, ўринбосар юрак хуружи сабаб оламдан ўтган. Чироқчи туманида туғилган Б.Шералиев Қарши шаҳар прокуратурасида фаолият кўрсатган. Марҳум вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи, Касби тумани прокурори лавозимида ҳам ишлаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here