Қашқадарё вилояти Муборак туманида қуюқ туманда тезлигини оширган Nexia-2 юк машинасига урилган. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
2021 йил 21 март куни ичига 7 киши ўтирган Nexia-2 ўша куни тўйи бўладиган қизни гўзаллик салонига олиб бориш учун йўлга тушади. Йўлдаги қуюқ туманни ҳисобга олмасдан, тезликни меъёридан оширган автомашина юк машинасига бориб урилади.
Оқибатда куёвнинг отаси ва икки қариндоши воқеа жойида, келиннинг холаси эса шифохонада вафот этди.
ЙТҲ сабаб ўтказилган муҳокама йиғилишида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоровнинг маълум қилишича, қолган уч нафар йўловчи жиддий жароҳат олган.