Касби туманида бугун 2 та тайинлов амалга оширилди.
Юсупов Нодиржон Амруллаевич – “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Қашқадарё вилоят бошқармасининг Касби тумани филиали бошқарувчиси этиб тайинланди.
Бунга қадар Н.Юсупов “Агробанк”нинг Миришкор тумани филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритган.
Жўраев Абдулло Қудратович – «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиалининг «Kasbitumangaz» газ таъминоти бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача А.Жўраев «Hududgaz Qashqadaryo» газ таъминоти филиалининг Кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.