Янги йилнинг биринчи куни Муборакда ҳам ЙТҲ содир бўлган. Қурбон бор

601

2021 йил 1 январ куни соат 2:05 ларда Муборак тумани “Машъал” маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда ЙТҲ содир бўлган.

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси хабарида айтилишича, “Газ-3102” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат давомида эҳтиётсизлик оқибатида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган. Натижа пиёда олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

Аввалроқ,  Косон туманида 17 ёшли йигит янги йилнинг биринчи куни ЙТҲ қурбонига айлангани, машина ичида яна 3 нафар йўловчи бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

Воқеа бўйича олинган видеони мана бу манзилда кўринг.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here