«Машъал» ва «Сурхон» баҳсида ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди

Соcа Cола Суперлигасининг 17-турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Термизнинг “Сурхон” клубига қарши майдонга тушди.

Ўйин узоқ вақт интиқлик билан кутилган мухлислар ташрифига рўхсат берилганлиги ҳақидаги хушхабар билан бошланди. Муборакдаги учрашувда ишқибозлар шиддатли баҳсга гувоҳ бўлишди. Беллашув 0:1 ҳисоби билан якунланди.

Ўйиннинг 83-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Б.Шайдулов ўз номини таблода ёздири қўйди. Шу билан бир қаторда мезбонлар таркибининг ҳужум чизиғида кичик йўқотиш бор эди. Яъни Ҳ.Муртозоевнинг жароҳати сабабли қайтномага ҳам киритилмади. Танаффусда эса вақтдан унумли фойдаланиб жамоа ишқибозларига тез орада сафга қайтишини, жароҳат эса у қадар жиддий эмаслигини айтди.

Беллашувда мезбонларнинг устунлиги барибир сезилди, аммо вазиятлардан фойдалана олишмади. Айниқса 2-бўлимнинг бошида М.Мейлиев ва Н.Павленконинг шиддатли зарбаларини сурхонликлар дарвозабони ўз дарвозасини голдан аранг бартараф этди.

15 июнь куни биринчи давранинг 4-турида Термизда бўлиб ўтган учрашувуда жанговор дуранг 2-2 ҳисоби қайд этилган эди.

Самандар Арабов

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here