Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Насаф” клуби вафот этган мухлисининг яқинларига таъзия билдирди

“Насаф” клуби вафот этган мухлисининг яқинларига таъзия билдирди

31 окт 2025
1 110
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувида "Насаф"ни стадиондан қўллаб-қувватлаш учун борган бир гуруҳ мухлислар Наманган-Қарши йўналишида ортга қайтиш чоғида Тахтиқорача довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олган мухлислардан бири — Маҳмуд Муҳаммадиев ҳаётдан кўз юмган. Қолган тўрт нафар мухлис турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

«"Насаф" футбол клуби жамоамизнинг фидойи мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради» дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: