Актриса Ҳалима Ибрагимова ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда режиссёр Жавлон Шодмонов Instagram саҳифаси орқали маълум қилган. Ўлим сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.
Ҳалима Ибрагимова сўнгги бор 25 ноябр куни ижтимоий тармоқларда оғир бетоб бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Актриса 1979 йилда туғилган. Тошкент давлат санъат институти драма актёрлиги бўлимида таҳсил олган. У кўп йиллар давомида Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студияда ишлаган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ижро этган.
"nasafnews'' жамоаси Ҳалима Ибрагимованинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.