Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бош прокуратура блогер вафоти бўйича расмий маълумот берди
Бош прокуратура блогер вафоти бўйича расмий маълумот берди
05 мар 2023
3 919
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.