"Qarshi city" да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этгани бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби "Qarshi city" да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
"Ижтимоий тармоқларда "Qarshi city"да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқдаҲозирда Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахсига ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.", дейилади прокуратура муносабатида
Ўхшаш янгиликлар:
"Qarshi city" атрофини ободонлаштиришда талон-торожлик бўлганми?
Департамент муҳим маълумотни эълон қилди.