Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Qarshi city" атрофини ободонлаштиришда талон-торожлик бўлганми?

"Qarshi city" атрофини ободонлаштиришда талон-торожлик бўлганми?

25 авг 2022
1 360
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, «А.Б.» МЧЖ томонидан  Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган пудрат шартномасига асосан «Наво» МФЙ ҳудудидаги "Qarshi city" кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришда қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573,2 млн сўм ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: