Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда 23 ёшли спортчи сувдан ўлик ҳолда топилди

Қашқадарёда 23 ёшли спортчи сувдан ўлик ҳолда топилди

06 авг 2022
3 965
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчининг жасади сувдан чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, Қарши шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қарши магистрал каналидан 1999 йилда туғилган К.И.нинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Қўшимча қилинишича, марҳумнинг жасади шу йилнинг 14 июль куни акаси томонидан каналдан топилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: