Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши магистрал каналидан олинган сув намунасида вабо вибриони аниқланган

Қарши магистрал каналидан олинган сув намунасида вабо вибриони аниқланган

22 июл 2022
4 297
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қарши магистрал каналининг Қарши туманидаги “Мирмирон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан олинган сув намунасида вабо вибриони аниқланганлиги хусусида хабарлар тарқатилган.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ўлат профилактика марказининг вилоят филиали ходимлари томонидан Қарши магистрал бош каналининг Қарши тумани “Мирмирон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят бўйича минтақавий филиали рўпарасидаги очиқ сув ҳавзасидан текшириш учун олинган сув намунасидан вабо вибриони (касаллик чақирмайдиган тури) аниқланган.

Шу сабабли аҳоли ўртасида вабо касаллигининг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни олиб бориш бўйича “Ўзбекистон мустақиллиги” оилавий поликлиникаси мудирасига билдириш хати юборилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қарши тумани бўлими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқларига асосан юқорида қайд этилган ҳудуд атрофида яшовчи аҳоли орасида ўткир ошқозон-ичак касалликларининг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш, поликлиникага ўткир диарея ташхиси билан мурожаат қилганлардан клиник ва эпидемиологик кўрсатма бўйича вабо касаллигига текшириш учун  намуналар олиб, лабораторияга юбориш бўйича топшириқ берилган.

Текширишлар натижасида мазкур ҳудудда вабо касаллигига гумон қилинган беморлар аниқланмаган. Юқорида қайд этилган очиқ сув ҳавзасидан 2022 йил 19 июль куни вабо касаллигига текшириш учун қайта намуналар олинган. Текширув натижалари бўйича вабо вибрионлари қайд этилмаган.

Мазкур ҳудудда аҳоли ўртасида эпидемиологик барқарорлик таъминланганлиги ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: