Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Маълум бўлишича, ҳудудда жойлашган МЧЖ раҳбари И.Б. «Совсантепа» МФЙ ҳудудидаги МЧЖга қарашли иссиқхонани «Шаҳрисабз-Қарши» магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний улаб, 237.5 млн сўмлик ичимлик сувини сарфлаб, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.