Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида арзон шакар учун узундан-узун навбатлар юзага келди
Ижтимоий тармоқларда Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида шакар учун навбатлар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган. Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Бозор маъмуриятининг маълум қилишича, аҳолини арзонлаштирилган шакар маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида ярмарка ташкил этилиб, 1 килограмм шакарнинг нархи 10 500 сўмдан, одам бошига 2 килограмм миқдорида сотилмоқда.Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳар куни бозорда 1-1,5 тонна шакар маҳсулоти сотувга чиқарилмоқда. Кеча бозорда арзонлаштирилган шакар сотилаётганда харидорлар кўпайиб, узун навбат ҳосил қилинган. Бозор маъмурияти бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди, дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар:
Ўзбекистон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи эълон қилинди
Гўшт 86 минг cўм, ёғ 28 минг сўмгача кўтарилиб кетган.
Чироқчида ЙПХ ходимлари машинасини ўраб олиб, жанжал кўтарган фуқаролардан 3 нафари қамоққа олинди
Бугун ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув жараёни акс этган видеолавҳалар тарқалди.
"Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.