Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Чироқчида ЙПХ ходимлари машинасини ўраб олиб, жанжал кўтарган фуқаролардан 3 нафари қамоққа олинди

Чироқчида ЙПХ ходимлари машинасини ўраб олиб, жанжал кўтарган фуқаролардан 3 нафари қамоққа олинди

26 апр 2022
1 919
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув жараёни акс этган видеолавҳалар тарқалди. Видеоларга кўра, оломон ЙПХ машинасини ўраб олиб, ходимларни мажбурлаб машинадан туширмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий маълумот берди.
Бугун, 26 апрель куни соат 17:30 ларда ЙПХ инспектори Б.Б. ҳамкасби Б.К. билан бошқарувидаги «Ласетти» русумли хизмат автомашинасини бошқариб, Чироқчи тумани “Озиқ овқат деҳқон бозори” МЧЖ рўпарасидаги кўчада юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 белгисига риоя этмасдан тақиқланган жойда тўхтаб турган автомашиналарни овоз кучайтиргич орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақирган.

Бироқ, фуқаролар Н.Ш, Н.Б, Қ.А.лар ЙПХ инспектори бошқарувидаги автомашинани ҳаракатланишига йўл қўймасдан,  ёнига бошқа фуқароларни тўплаб, хизмат автомашинасини тўхтатиб, ЙПХ ходимларини хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олиб, уларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Чироқчи туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг  219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ш,Н.Б, Қ.А,лар қамоққа олинди.
Жиноятнинг бошқа иштиркчиларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: