Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «Насаф» ва яна 10 та клуб оммавий савдолар орқали сотувга қўйилди

«Насаф» ва яна 10 та клуб оммавий савдолар орқали сотувга қўйилди

30 мар 2023
4 286
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарорни имзолади.

Унга кўра, оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1001та корхонанинг акция пакетлари рўйхати тасдиқланди

Қарорга биноан, келтирилган рўйхатда 11та футбол клуби ҳам сотувга қўйилган. Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» ташкилоти томонидан «Насаф», «Бухоро», «Машъал» клублари, «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан «Локомотив» клуби, «ЎзМеткомбинат» томонидан «Металлург» клуби, Олмалиқ тоғ-кон комбинати томонидан ОКМК футбол клуби, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клуби, Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан «Динамо» клуби, Наманган вилояти ҳокимияти томонидан «Навбаҳор» клуби, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан «Шўртан» клуби давлат улуши тўлиқ сотувга чиқарилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: