Юлдуз Усмонова ўз қўшиғини қишлоқ шароитида куйлаган қамашилик болалар билан учрашди

Аввалроқ Юлдуз Усмонова ижросидаги «Муҳаббат» номли қўшиғини қишлоқ шароитида куйлаганлар видеоси тарқалган эди. Видео телеграм каналларида эълон қилиниб, кўпчиликнинг қалбидан жой олди.

 

Маълум бўлишича, ушбу видео Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида олинган ва унда ёш бола аравачадан мусиқа асбоби сифатида фойдаланганини, қиз жонли куйлагани ва аёл самимий руҳда рақсга тушганини кўриш мумкин.

Таъкидланишича, Юлдуз Усмонова ана шу қамашиликлар билан учрашган ва уларга телефон совға қилиб, суратга тушган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here