Қарши давлат университети ўзини осган талаба иши бўйича маълумот берди

2757

Бугун Қарши давлат университетининг Физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйгани ҳақида  хабарлар ёритилди. Қарши давлат университети ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Марҳум Р.Ф. ҚарДУ Физика-математика факультетининг Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 2-курсида ўқиган. 2021 йил 26 январь куни ушбу мудҳиш воқеа ўз тоғасининг уйида содир бўлган.

Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 019-84 гуруҳ талабаси Р.Ф.нинг бевақт ўлими барча яқинларини қайғуга солди. 2021 йил 29 январь куни эрталаб университет психологи А.Ҳусанов, Информатика ўқитиш методикаси кафедраси мудири И.Юлдошев, гуруҳ раҳбари Л.Сафаровлар, Муборак туман Геолог МФЙ раиси Н.Аширов ҳамроҳлигида Рустам Мадаминов хонадонига таъзия билдиргани борилгани ва Р.Ф.нинг отаси гуруҳ мураббийи Л.Сафаров билан суҳбатлашгани, оиласининг университет раҳбарияти ва ўқитувчилари жамоасига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, ўғлининг ўлимидан қаттиқ қайғуда эканлигини билдирган.

Қарши давлат университети ушбу ҳодиса батафсил ўрганилганлиги, ҳеч кимга тазйиқ ўтказилмаганлигини маълум қилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here