Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Муборакда тиббиёт бирлашмаси ходими 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланди

Муборакда тиббиёт бирлашмаси ходими 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланди

18 окт 2022
1 948
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Муборак туман тиббиёт бирлашмаси АКТ ходими М.Э. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатюзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: