Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Косонда фуқарони хорижий компанияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Косонда фуқарони хорижий компанияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

05 авг 2022
1 279
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Тезкор тадбирда “Э.” хорижий компанияси инженер-технологи А.Х. фуқаро Ш.ни танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйишни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: