Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходими 500 доллар билан қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори Б.Г. фуқаро Ш.ни тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари орқали навбатчи ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига ўз хизмат хонасида 500 АҚШ доллари ҳамда унинг шахсига оид ҳужжатларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Б.Г.нинг хизмат хонасида белгиланган талабларига зид равишда рўйхатга олинмасдан ва кўриб чиқилмасдан қолдирилган 63 нафар фуқаронинг мурожжаатлари мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.