Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қаршидаги боғда тезкор тадбир: пора олганлар қўлга олинди

Қаршидаги боғда тезкор тадбир: пора олганлар қўлга олинди

29 май 2022
13 058
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
2022 йилнинг 25 май куни ДХХ вилоят бошқармаси, ДХХ Муборак шаҳар бўлинмаси, Департамент ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

"Nasafnews" манбасига кўра, фуқаро Ҳ.Ч. Муборак туманидаги "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига қарашли "Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми"га Муборак тумани "Обод турмуш" МФЙда яшовчи фуқаро Х.Н.ни ишга киритиб қўйишни айтади.

Эвазига эса 2 000 АҚШ доллари талаб қилади. Ҳ.Ч ва Ш. исмли шахслар Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар" боғида 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.Ч ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатлар тергов ҳаракатлари олиб боришлик учун вилоят прокуратурасига юборилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: