Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нишонда ноқонуний валюта сотган шахс ушланди

Нишонда ноқонуний валюта сотган шахс ушланди

23 май 2022
1 408
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Нишон туманида яшовчи Ш.Г. бошқа бир фуқаро Ж.га жами 2 500 АҚШ долларини 28 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: