Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Эшакларни ёш бола олдида калтаклаган эркаклар топилди. Улар Чироқчидан

Эшакларни ёш бола олдида калтаклаган эркаклар топилди. Улар Чироқчидан

07 апр 2022
3 497
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Кеча ижтимоий тармоқларда ёш боланинг олдида эшакларни таёқ билан аёвсиз тарзда ураётган эркакнинг видеоси тарқалганди. Шундан сўнг, Қашқадарё вилоят ИИБ ҳайвонларга ваҳшийларча муносабатда бўлган бу шахслар қидирилаётгани ҳақида маълум қилди.
Маълум бўлишича, воқеа 2021 йил вилоятнинг Чироқчи туманидаги «Лангар» МФЙ Тўлақўрғон қишлоғида содир бўлган бўлиб, воқеа иштирокчилари ота-ўғиллар бўлган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар қилди.

Судья Ўктам Расулов раислигидаги кўриб чиқилган ишда ҳайвонларга озор берган ота Алишер Илёсов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (вояга етмаган шахс ҳозирлигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ёхуд ҳайвонларнинг майиб бўлишига олиб келиш) билан айбдор деб топилиб, унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Воқеанинг иккинчи иштирокчиси судланувчининг ўғли Б.С. вояга етмагани учун унинг хатти-ҳаракати учун ҳам отаси Алишер Илёсов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: