Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қарши шаҳридаги «Идеал» савдо дўкони ёпилиб кетди. Дўкондан кредит олган фуқаролар банкка шикоят қилиб борди.

Қарши шаҳридаги «Идеал» савдо дўкони ёпилиб кетди. Дўкондан кредит олган фуқаролар банкка шикоят қилиб борди.

06 апр 2022
3 672
ТАНҚИДИЙ

Кеча телеграм каналимиз орқали Қарши шаҳридаги «Универсалбанк» устидан фуқаролар норозилик билдиргани, тўланган кредитлар сабаб қилиб кўрсатилиб, фуқароларнинг пластик картасидан ортиқча маблағлар кесиб олингани ҳақида хабар қилгандик.


Банк маъмурияти эса фуқаролар томонидан савдо дўконига тўланган кредитлар банкка кирим қилинмагани, оқибатида фуқаролар пластик картасидан пуллар автоматик тарзда ечиб олинганини маълум қилди.
"Мижозимиз "WORLD ELECTRONICS AND FURNITURE" МЧЖ (Идеал магазин) орқали ажратилган истеъмол кредити айрим тўловлари МЧЖ ходимлари томонидан олиниб, ўз вақтида мижозларнинг банкдаги тегишли ҳисоб рақамларига  топширилмасдан қолган. Ушбу ҳолатдан банк  ходимлари хабардор бўлмаган. Натижада мижозларнинг муддати ўтган кредит қарздорликлари юзага келган ва мижозларнинг пластик карталаридан автоматик равишда ечиб олинган. Ҳозирги кунда МЧЖ масъул ходимлари томонидан мижозларнинг кредит тўловлари учун олинган маблағлар мижозларнинг  биринчи талабиданоқ тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилмоқда. Шунингдек, мижозлар пластик карталаридан автоматик тарзда ечилган маблағлар МЧЖ масъул ходимлари томонидан мижозларга қайтариб берилмоқда", - дейилади «Универсалбанк» маълумотида.


Банк масъулларининг қўшимча қилишича, ҳозирда "Идеал" савдо дўкони фаолияти тўхтатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: