Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди

Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди

06 апр 2022
1 717
ТАҲЛИЛИЙ

Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Шу куни соат 12:00 ларда ўзи ишлайдиган Чироқчи тумани «Янгиқурилиш» маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўкони очиқ ҳолатда турган вақтида номаълум шахс дўкон ичкарисига кириб, жавон тортмасидан К.O.га тегишли бўлган 7. млн 690 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Шаҳрисабз тумани Шанби қишлоғида яшовчи Н.Н. содир қилганлиги аниқланган.

Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.Н.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: