Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Косонлик эркак ҳужжати йўқ "Сaptiva"ни сотиб юборди

Косонлик эркак ҳужжати йўқ "Сaptiva"ни сотиб юборди

06 апр 2022
2 885
МАҲАЛЛИЙ
Косон туманида яшовчи 26 ёшли У.А. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига тегишли бўлмаган "Captiva" русумли автомашинани таниши 43 ёшли Д.С.га кўрсатиб, уни автомашинанинг ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаса-да, ҳужжатлари тўлиқ эканлигига ишонтириб, 170 млн. сўм эвазига автомашинани номига расмийлаштириб беришини ваъда қилган.

Д.С.дан ушбу миқдоридаги пулларни олганидан сўнг, автомашинани номига расмийлаштириб бермасдан, олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: