Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 47 нафар ходимга иш ҳақи тўламаган раҳбарнинг хизмат машинаси хатланди

47 нафар ходимга иш ҳақи тўламаган раҳбарнинг хизмат машинаси хатланди

12 ноя 2024
1 570
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ижро варақаларига асосан Китоб туманидаги муассасадан 47 нафар ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. МИБнинг маълум қилишича, ижро ҳаракатлари давомида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажариши тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорлик бартараф этилмаганлиги туфайли, бўлим ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилот раҳбарининг хизмат автомашинаси хатлаб олинди. 

"Келгусида қарздорлик белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, ундирув мазкур автотранспорт воситасига қаратилади. Ҳозирда хатланган мулкни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда", дейилади МИБ хабарида.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: