Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 377 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди
Қашқадарёда 377 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди
13 авг 2023
3 377
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси катта инспектори Бобур Панжиев маълум қилишича, давлат солиқ идоралари фойдасига 377 млрд сўмлик қарздорликлар ундирилган.
Мажбурий ижро бюроси органлари ўз ваколати доирасида вақтида тўланмаган солиқлар ундирувини ҳам амалга оширади. Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан мазкур турдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Натижада, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 377 млрд сўмлик қарздорликлар ундирилди.
Жумладан, жорий йилнинг 7 август куни қарздор “Минора қурилиш экспедиция” АЖнинг 37 та ижро ҳужжатлари бўйича Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 3 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.