Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарздорнинг заводи ва 8 та автотранспорт воситаси аукционга чиқарилди
Қарздорнинг заводи ва 8 та автотранспорт воситаси аукционга чиқарилди
14 мар 2023
3 586
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси иш юритувида судларнинг турли вақтлардаги ижро варақаларига асосан қарздор “Истиқлол йўл қурилиш таъминот” хусусий корхонасидан жами 12 млрд. 895 млн. сўм қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш учун қарздорнинг барча хисоб рақамларига, кўчар ва кўчмас мулкларига таъқиқ қўйилиб банд солинган.
Қарздор “Истиқлол йўл қурилиш таъминот” ХКга тегишли бўлган Ғузор туманида жойлашган ишлаб чиқариш заводи биноси хатланиб,
3.013.546.000 сўмга нархлатилиб, ундирувчи Mikrokreditbank ATB карздорлиги учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.
Бундан ташари, қарздорга тегишли бўлган 2 дона “HUAJUN” русумли, 2 дона “HOWO” русумли, 3 дона “SINOTRUK” русумли юк ташуви автотранспорт воситалари ва 1 дона “ISUZI” русумли автобус транспорт воситалари электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.
Келгусида, ушбу мулк бахолатилганидан сўнг савдога чиқариш чоралари кўрилади ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчиларнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.