Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 15 нафар солиқчи 37 млн сўм жаримага тортилиб, тадбиркорларнинг 40 млрд сўм мажбурий тўловлари бекор қилинди

Қашқадарёда 15 нафар солиқчи 37 млн сўм жаримага тортилиб, тадбиркорларнинг 40 млрд сўм мажбурий тўловлари бекор қилинди

16 май 2023
3 558
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси масъул ходими Nasafnews.uz'га маълум қилишича, тадбиркорлик субъектларининг солиқ маъмурчилиги соҳасида мавжуд муаммолари таҳлил қилинган.

Таҳлил натижасида тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текшириш ўтказган 15 нафар солиқ органи мансабдор шахларга нисбатан 37 млн сўмдан ортиқ (37 290 000 сўм) маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Солиқ органлари томонидан тадбиркорларга нисбатан ноқонуний ҳисобланган 40 млрд сўмдан ортиқ (47 571 624 813 сўм) солиқ ва мажбурий тўловлар бекор қилинди.

Ҳурматли тадбиркорлар солиқ маъмурчилиги соҳасидаги муаммолар юзасидан Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбасига мурожаат қилинг!

Мурожаат учун телефонлар: 71 202 08 98 (ички рақамлар 157, 257)

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: