1-март: Солиқ тўловчиларга солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади
Президентнинг 2022 йил 9 ноябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб:
Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади. Бунда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нодавлат хизматлар кўрсатиш тартиби Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан белгиланади;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
Вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди
Ғ.Караманов ўрнига Очилов Сарвар Сайфуллаевич Қамаши тумани 4-сектор раҳбари бўлди.